Мамлакатимизда юридик ва жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш ва ундан кейинги жараёнлар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ушбу Қонуннинг 5-моддасига кўра:
Ушбу аломатлар мавжуд бўлган ҳолларда қонунда белгиланган ваколатли шахслар томонидан судга мурожаат қилиш орқали тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиши мумкин ва бу турдаги низолар иқтисодий судлар томонидан ҳал қилинади. Бунда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор корхонанинг ўзи, унинг кредиторлари ва бошқа ваколатли давлат органлари эгадир.
Шу ўринда, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини такомиллаштиришга оид янги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди ҳамда мазкур қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
▪️Агар корхонанинг қарздорлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошса, давлат солиқ хизмати органлари уни тўловга қобилиятсиз деб топиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
▪️Агар қарздорлик 300 бараваргача бўлса, иш судгача етказилмайди ва идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали масала ҳал этилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, бизнинг муҳим вазифамиз кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборатдир. Шундай экан, бу борада корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлик масаласини қонуний тартибга солиш механизми долзарб аҳамият касб этади.
Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий суди раиси Х.Абраев
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025