Қумқўрғон туманида 15-октабр-"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолютсиясига асосан 15-октабр Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.
Ушбу сана муносабати билан Қумқўрғон туманида байрам тадбири бўлиб ўтди. Маданият уйида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актёри Меҳриддин Раҳматов ҳамда актриса Раъно Шомирзаевалар иштирок этишди.
Дастлаб, санъаткорлар билан самимий суҳбат ўтказилди. Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Шундан сўнг, тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган монолог, шеър ҳамда куй-қўшиқлар аёлларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024