Юртимиз бўйлаб 15- октабр “Халқаро қишлоқ аёллари куни” кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан Қумқўрғон туманида меҳнаткаш аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Мазкур байрам тадбирини туман ҳокими А.Нормаматов очиб берди ва қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни байрам билан табриклади.
Туманимизнинг оқ олтин хирмонини юксалишига ўз ҳиссасини қўшган меҳнаткаш теримчи ҳамда пиллакор ва ҳунарманд аёлларга туман ҳокимининг эсталик совғалари топширилди.
Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюсиясига асосан 15-октабр – “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024