Ўзбекистонда жорий йилнинг 20-октабридан 1-декабригача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11-октабр куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.
Шу муносабат билан Қумқўрғон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 380 дона кўчат экилди.
Долзарб 40 кунлик кўчат экиш жараёни 1-декабргача давом этади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024