Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар ойда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспектори билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши вазифалари белгиланган.

Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг фаолиятида дуч келаётган муаммоларни тинглади.

Туман ҳокими профилактика инспекторлари маҳаллаларда, аввало, тинчлик, фуқароларнинг осойишталиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси