Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
КЎЧАТ ЭКИШ БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабригача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11-октябр куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.

Шу муносабат билан Қумқўрғон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида С.Бойматов ҳудудидаги Абдурасулова Гулжамол фермер хўжалиги дала майдони атрофига Қумқўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари томонидан 200 дан ортиқ тут кўчатлари экилди.

Долзарб 40 кунлик кўчат экиш жараёни 1-декабргача давом этади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси