Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАНИМИЗДА ҒАЛЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

Қумқўрғон тумани Беш қаҳрамон ҳудудидаги “Алпомиш ўғлонлари” фермер хўжалигида ғалла парвариши ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинадиган майдонлар бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Агроинспексия ва Карантин инспексияси бошлиқлари ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжаликлари  ва кластер раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида юз бераётган об-ҳаво ўзгаришларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги майдонларига эрта ишлов бериш, экин экиадиган майдонларни тайёрлаш ва ғалла уруғларини кечиктирмасдан экиш зарурлиги таъкидланди.

Мавсум олдидан ҳосилимиз баракали бўлишини Аллоҳдан сўраб, Қуръон тиловат қилинди ҳамда дуога қўл очилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси