Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабригача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11-октабр куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.
Шу муносабат билан бугун Қумқўрғон туманида М-41 халқаро магистрал автомобил ё'лининг ён атрофларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2000 дона кўчат экилди.
Долзарб 40 кунлик кўчат экиш жараёни 1-декабргача давом этади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024