Бугун 11-ноябр куни Қумқўрғон тумани 33-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатор Бўтаева Бахтигул Абрахматовна, Халқ депутатлари Сурхондаё вилоят кенгаши депутати Махмудова Матлуба Пардаевна, туман ҳокими ўринбосари Алланазаров Нормўмин Аманович ҳамда ташкилот раҳбарлари, шаҳар депутатлари иштирок этди.
Семинар давомида янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти хусусида ҳуқуқий тушунчалар берилди ва унинг ижросини таъминлаш каби устувор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар сўнгида тадбир иштирокчилари ўртасида савол жавоблар бўлиб, семинар қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024