Фарзандларимиз камолотида Юртбошимиз илгари сурган беш ташаббуснинг ўрни беқиёс. Навбатдаги тадбир туманимиздаги 4-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Президентимиз ташаббуси билан бошлаганган бешта ташаббуснинг барчаси мазкур мактабда мужассамлашгани қувонарли ҳолдир.
Мактаб саҳнасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган бадиий чиқишлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўқувчиларнинг чиқишлари томошабинларда спортга қанчалик иштиёқ уйғотгани уларнинг чақноқ кўзларида акс этиб турарди.
Тадбир давомида аълочи ва фаол ўқувчиларга ташаккурнома ҳамда турли эсдалик совғалар топширилди. Энг фаол ўқувчилар туман Халқ таълими бўлимининг ташаккурономаси билан тақдирландилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024