Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида “Ватан таянчи” отряди аъзоларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди.

Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат, юрт тинчлигини сақлаш ҳар доимги муқаддас вазифамиз. Бу улуғвор вазифани бажаришда тўпланган бой тажрибалар, уларни ёш авлодга ўргатишдаги эзгу ишларимиз бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат бағишлайди.

Ватанпараврлик ғояларига қаътият билан амал қилиб замонамизнинг тинчлигини, халқимизнинг осуда ҳаётини, фаровон турмушини, меҳнат жабҳаларида юксак натижаларга эришишни таъминлаймиз.

Тадбирини туман ҳокими А.Нормаматов кириш сўзи билан очиб берди.  Ўқувчи ёшларнинг “Ватан таянчи” отрядлари фаолиятида эркин фикрлайдиган, қатъиятли, мард ва жасур, кучли ва жисмонан ва маънан бақувват ёшларга эътибор қаратишимиз зарур.

Давлат умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари раҳбарлиги янги отряд ишларини ташкил этади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси