Обектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда профилактик тадбирларнинг аҳамияти катта. Республика миқёсида ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Қумқўрғон тумани Фавқулотта вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Шу жумладан Қумқўрғон тумани Агротехнологиялар техникумида жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабригача ёнғин хавфсизлиги ойлиги тадбирида ўқув машгулоти ўтказилди.
Туман Фавқулотта вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларга йўриқнома ва тушунчалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024