2022-йил 25-ноябр куни Қумқўрғо туман ҳокимлик залида Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманларининг Маҳаллаларида фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув-семинарида Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Р.Мирхолиқова, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти вакили С.Алимов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи З.Хидирова, туман Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманлари ҳокимлари ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туман туманлараро суди раиси Ў.Мамадиев, туман Адлия бўлими раҳбари Р.Султанов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, туман Ички ишлар бўлими ходими М.Жўраева, туман Маҳаллабай ишлар бўйича бўлим ходими А.Каримов ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманларининг Маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Ўқув-семинарда маҳаллалар фаолларига “Оила институтини мустаҳкамлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари, ёшларга оилавий қадриятларни сингдириш методлари”, “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш юритиш тартиб-тамойиллари”, “Гендер тенгликни таъминлашнинг ўзига хос тамойиллари”, “Оилавий ажримларни пайдо бўлишининг илмий аспектлари, нотинч оилалар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ва методикалари”, “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш” бўйича видео дарслар намойиш этилди.
Ўқув-семинар давомида Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманларининг Маҳаллаларида фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024