Мамлакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш ва солиқ тизимини соддалаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Бугунги кунда Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 3039 нафардан ортиқ бўлиб, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни жадал рақамлаштириш борасидаги изчил ишлар натижасида вилоят миқёсида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилиши 95 % га етди.
2022 йилнинг 26 декабрь ҳолатига туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 82 млрд 082,2 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 1 млрд 745,7 млн сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 77 млрд 377,4 млн сўм ёки 94,2 фоизи юридик шахслар, 2 811,0 млн сўм ёки 3,4 фоизи жисмоний шахслар, 2 557,3 млрд сўм ёки 3,2 фоизи эса бошқа йиғим ва мажбурий тўловлар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 37 млрд 362,4 млн сўм ёки 45,7 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 6 млрд 876,4 млн сўм ёки 8,4 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 16 млрд 801,4 млн сўм ёки 20,5 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 20 млрд 706,3 млн сўм ёки 25,3 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Президентимизнинг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармонига асосан бўш турган ва фойдаланилмаётган объектларга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бўйича вилоятимиздаги жами 112 та солиқ тўловчининг 2 258,6 млрд сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 841 та корхонада норасмий ишлаётган жами 1 550 нафар фуқаролар қонуний тартибда ишлай бошладилар.
Жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 366 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 625 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 352 нафар, қурилиш корхоналаридаги 207 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва бюджетга 171.2 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Солиқ соҳасидаги автоматлаштирилган ахборот тизимлари иш унумдорлигининг ортиши ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошишини таъминламоқда.
Жорий йилнинг 26 декабрь ҳолатига “E-ijara” автоматлаштирилган ахборот тизими (АТТ) орқали вилоятимизда 1 605 та кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилди. Шундан 1 284 таси юридик шахслар, 321 таси жисмоний шахслар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларидир.
Шунингдек, “E-imtiyoz” АТТ орқали жами 165 та ҳолатда 165 та корхоналарга 2 482,8 млрд сўм миқдорида ер, мол-мулк ва айланмадан олинадиган солиқ (АОС) турларидан имтиёз қўлланилди.
Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган бу каби солиқ имтиёзлари ва енгилликлари хусусий секторни ривожлантириш ва шу аснода иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Зафар Турсунов,
Қукмқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024