Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш

Қиш фаслининг энг кутилган байрами бу — Янги йил. Ушбу байрамда турли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини мамкатимиз ҳудудига олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини ёшлар, асосан мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўлаяптилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи.

Янги йил кунлари давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи мавзуси тобора долзарб тус олаётгани бежиз эмас. Ижтимоий тармоқларда аллақачон пиротехникадан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари акс этган видеолар ҳам тарқалиб улгурмоқда.

Осойишталик, ёнғин хавфсизлиги ва энг аввало саломатликка жиддий хавф туғдирадиган бу турдаги воситаларнинг зарари ва оқибатлари ҳақида барча мутасадди давлат органлари томонидан ҳам кенг миқёсдаги тушунтириш-тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқдаки, ушбу масала шу кечаю-кундузда бир қадар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрдаги «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш, у билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаяпти.

            Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар. Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асрашга барчамиз бирдек масъулмиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ўз вақтида хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик.

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган турли хил бахтсиз ходисаларнинг олдини олишда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдирлар.

Шу ўринда, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун қандай жавобгарлик кўзда тутилганига тўхталадиган бўлсак, қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, модда диспозициясига кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганлик учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.

Зеро, гап осойишталигимиз, хавфсизлигимиз ва энг аввало, фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, лоқайд бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

 

Жиноят ишлари бўйича

Қумқўрғон туман суди раиси                                                                         О.А.Эргашев

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
42 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси