Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
"ЭЪТИРОФ - 2022"

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ёълида қилинайитган ишлар, келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш ва янгидан-янги зафарлар сари руҳлантириш мақсадида "ЭЪТИРОФ - 2022" тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов ўтаётган йилни сарҳисоб қилиб, олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда улкан ўзгаришлар юз бераётганлигини, жумладан туманимиздаги ҳар бир маҳалла ва оиланинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун олдимизда кенг кўламли катта вазифаларни амалга ошириш турганлигини, маҳаллаларда ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир якунида маҳалладаги ёшлар етакчилари, "Беш ташаббус" олимпиадаси ғолиблари ва доимий ҳамкорликда самарали ишлаганлиги ҳамда шахсий намуна кўрсатган бир гуруҳ фаоллар эътироф этилиб ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси