Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими томонидан туманда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида профилактика инспекторларини жалб қилган ҳолда маҳаллаларда уюшмаган ёшлар о'ртасида спортнинг “КИКБОКСИНГ” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада болалар 5-та вазн тоифаси бўйича (25 кг, 36 кг, 45 кг,55 кг ва 60 кг), ўзаро беллашишди.

Мусобақа якунида фахрли ўринларни қўлга киритган болалар қимматбаҳо совғалар ва медаллар билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси