Қумқўрғон туманида ҳудудий инвеститсия лойиҳалари ижроси, ишга тушган ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти, мавжуд муаммолари ва уларга амалий ёрдам бериш бўйича туман ҳокими Анвар Нормаматов ва Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғИ Азамат Тўхтаевлар тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Туманда 2023-йил ҳудудий инвеститсия лойиҳаларидан 64 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1104 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ушбу учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган таклиф ва эътирозлар тингланди ҳамда уларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тумандаги Давлат хизматлари маркази биноси 2-қаватида тумандаги банк филиалларидан масъул ходимлар бириктирилиб “Лойиҳа гуруҳи” ташкил этилди.
Тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024