Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва маҳалла раислари биргаликда тумандаги “Янги шахар”, “Сурхон соҳили”, “Дўстлик”, “Нефтчилар” маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу маҳаллаларда жойлашган кўп қаватли уйларда яшаб келаётган аҳоли вакилларининг уйларидаги шарт-шароитларини ҳамда таббий газ таъминотига уланганлиги ва иссиқлик таъминотлари ҳам кўздан кечирилди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 115 та икки қаватли кўп квартирали аҳоли уй-жойларидан 27 та тамир талаб кўп қаватли уй-жойлар кўздан кечирилди. Туман раҳбари ҳудудни ободонлаштириш мақсадида кўп квартирали хонадонларнинг кириш қисми ва ташқи кўринишини таъмирлаш, болалар майдончаси ҳамда чиқиндихоналарни реконструксия қилиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024