Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Бугун Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов ижтимоий соҳа обектларини кўздан кечириш мақсадида Халқ таълими бўлимига қарашли 53-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Мактабга ташриф давомида аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчиларнинг синф хоналарда сифатли таълим олиш имкониятини яратиш учун синф хоналарнинг иссиқлик ҳарорати ва иситиш қозонларининг техник холати кўздан кечирилди. Юзага келган камчиликлар бўйича мактаб директори ва ходимларга тегишли топшириқлар бериб ўтилди.

Шунингдек, туман раҳбари томонидан мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қараш лозимлиги, мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарурлиги таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси