Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН БАРЧА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2022- йил якуни учун тақдим этиладиган 1-Notijorat shakli (yillik) нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ҳисоботини нотижорат ташкилотлар (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ), Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасаларидан ташқари);  Туман ҳалқ таълими бўлими Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасалари йиғма ҳисоботини 2023- йилнинг 15- февралидан кечиктирмай;

1-Mehnat shakli (yillik) Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 2023- йилнинг 1- февралидан кечиктирмай;

1-KB shakli (yillik) статистика ҳисоботини кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвеститсиялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2023- йилнинг 27- февралидан кечиктирмай;

1-FX shakli (yillik) статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2023- йилнинг
27- февралидан кечиктирмай;

1-NNT shakli (yillik) ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиаллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2023- йилнинг 2- мартидан кечиктирмай статистика органларига электрон шаклда тақдим этишлари шарт.

Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни my.stat.uz сайтидан шахсий кабинет орқали Estat- 4.0 иловасидан электрон шаклда ҳисобот тақдим этишлари мумкин.

Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўгри тақдим этган корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Қумқўрғон туман статистика бўлими маъмурияти

Тел: 94-589-77-72

91-584-09-58

91-904-80-07

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси