Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Қўмқрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Янгиер” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Туман ҳокими ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича 1-сектор ҳудудидаги уюшган ва уюшмаган ишсиз ёшлар билан суҳбатлашди.

Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг самарадорлигини ошириш, уларда юксак ма'навий-ахлоқий фазилатлар, фуқаролик позитсияси, Ватанни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга оид тушунча ва кўникмалар берилди.

Учрашув давомида ёшлар олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар туман ҳокими томонидан қўллаб - қувватланди.

 

Ёшлар томонидан ёʻлланган мурожаатлар назоратга олиниб, ижросини ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси