Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматовнинг ҳудудларга ташрифи “Бўстон” маҳалласи бўлди. Ташрифнинг илк манзилида маҳаллада амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қизил қоя ҳудудига борилди.
“Бўстон” маҳалласи Қизил қоя қишлоғида янгидан замонавий кўринишда инвестиция лойиҳалари доирасида 33 та иссиқхона қурилган. Ушбу иссиқхоналардан тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Туман ҳокими янгидан қурилган иссиқхоналардаги қулайликни ўрганиб, атрофни ободонлаштириш ва фаолиятини бошлаш мақсадида зарур ишларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Кейинги манзил “Янги шаҳар” маҳалласида жойлашган Механика хусусий корхонаси бўлди. Ушбу корхона қишлоқ хўжалиги техникалари учун зарур бўлган махсулотларни тайёрламоқда. Корхонада 50 нафар фуқароларимиз доимий ўз иш ўрнига эга. Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиш жараёнида ушбу корхонани кенгайтириш ва кўпроқ иш ўрнини яратиш бўйича таклиф ва топшириқлар берди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024