Қумқўрғон туманида 2017 йилда “Ўзмиллийбанк” томонидан ажратилган кредит маблағлари эвазига “Agro Processing Group” МЧЖ томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш ҳамда “Agro Feed” МЧЖ томонидан мева-сабзавотни қуритиш корхонаси фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунда ушбу корхоналар айрим сабабларга кўра ўз фаолияти вақтинча тўхтатган. Вилоят ҳокими муаммоларни ҳал этиш, корхоналарни соғломлаштириш бўйича лойиҳа таклифлари билан танишди. Корхона фаолиятини тиклаш, хом ашё базаси билан таъминлаш, маҳсулот етиштириш учун янги ўзлаштириладиган ер майдонларидан аукцион савдоларига чиқариш ҳамда корхонага кредит таътиллари бериш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича вазифалар белгиланди.
Ушбу корхоналар соғломлаштирилиб, тўлиқ иш фаолиятини бошлагач, йилига “Agro Feed” МЧЖ томонидан 3,1 минг тонна, “Agro Processing Group” МЧЖ томонидан 21,0 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024