Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида 50 та хонадонли, кўп қаватли ижтимоий турар-жой биноси қурилиши бошланди

Қумқўрғон тумани “Нефтчилар” маҳалласи ҳудудида эҳтиёжманд аёлларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 50 та хонадонли, кўп қаватли ижтимоий турар жой биноси қурилиши бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Турар-жойнинг сифатли қурилиши, бу ерда истиқомат қилувчилар учун барча зарур шароитларни яратиш, хонадонлар ҳақиқий эҳтиёжманд хотин-қизлар берилиши лозимлиги таъкидланди.

Қурилиш ишларига жалб қилинган махсус техникалар ёрдамида турар-жой биносининг ер ишлари бошланди.

Ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси