Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида ҳам субсидия асосида “Ҳунармандчилик” маркази ташкил этилади

Қумқўрғон туманида “Бегойим нафосат гуллари” хусусий корхонасига 10 млрд сўм субсидия маблағлари ажратиш ҳисобига 1 000 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

“Замонавий ҳунармандчилик комплекси”да ҳунармандчиликнинг 7 та, жумладан, тикувчилик, ҳайкалтарошлик, юмшоқ ўйинчоқлар ясаш, изалондан гул ясаш, қолипли гуллар ясаш, қандолатчилик ва зардўзлик йўналишлари йўлга қўйилади ва 4 босқичда жами 1 000 та иш ўрни яратилади.

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида “Устоз-шогирд” анъаналарида аёлларга ҳунармандчилик ўргатилади, ишсиз аёллар бандлиги таъминланади, арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ҳунармандчилик туризми ривожлантирилади ҳамда ўқув курслари йўлга қўйилади.

“Замонавий ҳунармандчилик комплекси” учун Қумқўрғон туманидаги “Барака” савдо мажмуасининг ертўласидан икки йиллик ижара тўловисиз жой ажратиб берилган.

Вилоят раҳбари ушбу лойиҳа билан танишиб, уни такомиллаштириш, харидоргир ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тавсияларини берди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг жорий йил 9 январь кунидаги Қумқўрғон туманига ташрифида тадбиркор Нилуфар Мусурмонова билан учрашиб, ҳунармандчилик маркази ташкил этиш ташаббусини билдирган эди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси