Иқтисодий барқарорликка эришиш ё'лидаги энг муҳим устувор вазифалардан бири, шубҳасиз, тадбиркорларни ҳар томонлама қо'ллаб-қувватлаш ва уларга тенг рақобат муҳитини яратишдир. О'збекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қо'ллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари то'г'рисида”ги фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан Республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилди. хусусан Қумқо'рг'он тумани 3 тоифага киритилди ва уларга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилди.
Солиқ қонунчилигига киритилган о'згартишларга ко'ра 2023 йил 1 январдан ҚҚС ставкаси 15% дан 12% га туширилди. 4% дан 25% гача бо'лган АОСнинг ягона 4% лик ставкаси о'рнатилди. Бунда айрим солиқ то'ловчилар учун 1-3% лик ставкалар сақлаб қолинди.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қат'ий белгиланган суммада то'лаш тартиби жорий этилди.
Бунда солиқ то'ловчиларга жами даромади 500 млн со'мдан ошмаганда йилига 20 млн со'млик, жами даромад 500 млн со'мдан ошганда эса йилига 30 млн со'млик қат'ий белгиланган суммада солиқ то'лашни танлаш ҳуқуқи берилди. Аҳамиятли жиҳати, қат'ий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ то'ловчисидан дивидендлар тарзидаги олинган даромадларига солиқ солинмайди. Шунингдек, қат'ий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ то'ловчиси мазкур солиқ бо'йича ва дивидендлари тарзидаги даромадларга тааллуқли қисм бо'йича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади. Ма'лумот учун, жорий йилнинг дастлабки ойида вилоятимиздаги 3024 нафар АОС то'ловчилар қат'ий белгиланган суммадаги солиқни то'лашга о'тдилар.
Та'кидлаш жоизки, норасмий бандлик улушини қисқартиришда о'зини о'зи банд қилиш муҳим о'рин тутмоқда. Бугунги кунда туманимизда о'зини о'зи банд қилган фуқаролар 8 521 нафар бо'либ, 2023 йилнинг январ ойида 534 нафар тумандошларимиз о'зини о'зи банд қилган фуқаро сифатида давлат ро'йхатидан о'тди.
О'тган январ ойида “Солиқчи-ко'макчи” тамойили асосида вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 11 та муаммолари о'рганилиб, ушбу муаммоларнинг 22 таси солиқ органлари ходимлари ко'магида ҳал этилди ва 13 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 11 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда ко'маклашилиб, 16 нафар тадбиркорларга “Э-имтиёз”, “Э-ижара” ҳамда “Э-актив” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.
Жорий йилнинг дастлабки ойида “Э-имтиёз” дастури асосида туманимиздаги 96 та корхонага жами бо'либ 1 793.4 млн со'м миқдоридаги қишлоқ хо'жалигида, тиббиёт сохасида, озиқ-овқат чакана савдоси ва бошқа сохаларда солиқ имтиёзлари қо'лланилди.
“Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий та'сирини камайтириш учун тадбиркорлик суб'ектларини қо'ллаб-қувватлаш чора-тадбирлари то'г'рисида”ги Президент қарорининг қабул қилиниши тадбиркорларни қо'ллаб-қувватлаш борасидаги навбатдаги муҳим қадам бо'лди.
Қарорга ко'ра:
- тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 феврал ҳолатига ошган (ҳосил бо'лган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қо'шимча шартлар қо'ймасдан ва та'минот талаб этмасдан тенг улушларда бо'либ-бо'либ то'лашга рухсат берилади;
- тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача то'хтатилади.
- ташқи савдо операсиялари бо'йича муддати о'тган дебитор қарздорлик учун хо'жалик юритувчи суб'ектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қо'лланилмайди.
Шунингдек, тадбиркорлар 2022 йил декабр ва 2023 йил январ-феврал ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара то'ловларини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бо'либ-бо'либ то'лаши мумкин.
Зафар Турсунов,
Қумқо'рг'он туман давлат солиқ инспексияси бошлиг'и
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024