Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Инглиз тилининг глобаллашуви

          Нутқимиз ривожланишининг асосий негизи кўплаб тиллар таркибини чуқур ва синчковлик билан ўрганишдир. Кўп тил билиш нафақат нутқимизга балки онгимизга ҳам сезиларли ва ижобий таъсир қилади. Инсон томонидан ихтиро қилинга тилларнинг ҳеч бири универсал тилга айланмаган. Жаҳон ҳамжамиятида тилларнинг ҳақиқий тарқалишига асосланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг расмий ёки ишчи тиллари сифатида қуйидаги олтита тилни танлади: инглиз, француз, испан, рус, араб ва хитой. Улар орасида ҳозирда инглиз тили алоҳида ўрни тутади.

      Жамиятимиз ва дунё мамалакатлари орасида энг глобаллашиб борётган тиллардан бири – бу инглиз тилидир. Инглиз тили ҳақида жамиятимиз орасида сўз борар экан 70 фоиз аҳоли  уни етарли даражада мукаммал билишининг гувоҳи бўламиз. Шунинг учун, биз инглиз тилига глобал алоқа тили сифатида қарашимиз бежиз эмас. Ҳаттоки, ҳар бир Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида ҳам ҳар бир соҳа ичига инглиз тили киритилган. Талаба бўлиш ниятидаги абитурентлар қай соҳани танлашидан қатъий назар  албатта инглиз тилидан имтиҳон топшириши шартдир. Шунингдек, инглиз тилининг глобаллашиб борётгани ҳақида гап кетар экан, у дунёдаги кўплаб масалаларни ҳал қилишни осонлаштирадигн алоқа, бизнес ва сиёсат мақсадлари томон  бирлаштирадиган восита эканлигини билишимиз керак. Хорижий тил мулоқоти бизнес, тиббиёт транспорт технология, савдо ёки маркетинг каби ҳар қандай соҳада жуда муҳимдир. ,,Халқаро инглиз тилиъъ номи билан машҳур бўлган инглиз тили тушунчаси бу тилнинг глобал вакилидир. Инглиз тили ва глобаллашув бутун дунёга тарқалиб, глобал тилни мустаҳкамлади. Бу жараён инглиз тилида иккита инглиз ва америкалик империяларнинг ҳукмронлигидан бошланди ва бугунги кунда Интернетнинг янги виртуал империяси билан давом этмоқда. Хитой ва бошқа тиллар Интер – трафик улушини тез суръатлар билан кўпайтирётган бўлса-да, инглиз тили сақланиб олиши мумкин умумий тил интернет. Дунёнинг 70 фоиз маълумотлари  инглиз тилида оммага тақдим қилинади. Ҳозирги вақтдаги фактларга назар соладиган бўлсак, аввало, инглиз тили дунё тан олган тил ҳисобланади. Бу тилда сўзлашувчилар сони тахминан 1,5 миллиард кишини ташкил этади. Таъкидлаш керакки, уларнинг аксарияти учун инглиз тили она тили эмас, балки иккинчи тилдир.  ,,ЭФ Эдуcатион Фирстъъ халқаро таълим компанияси ҳисоботига кўра, инглиз тили она тили бўлмасада унда ҳаммадан ҳам равон сўзлаша олувчилар - Шимолий Европа халқларидир.

       Рейтингда Нидерландия биринчи ўринда қайд этилган, ундан кейинг ўринда Шветсия, Норвегия ва Дания туради. Юзта давлат киритилган рўйхатда Ўзбекистон 95-поғонани эгаллаган. Ўзбекистонликлар юз баллик тестда ўртача 43,18 балл олишган. Натижа эса бир йил олдингига қараганда 0,65 пунктга яхшиланган холос. Шунингдек, инглиз тили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида расмий тил ҳисобланади. Бу дегани ер юзидаги 328 миллион аҳолининг она тили ёки биринчи тили дегани. Инглиз тили дунёнинг 12 мамалакатида, жумладан: АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия яшовчи 400 миллиондан ортиқ аҳолининг она тилидир.

       Бугунги кунда инглиз тили нафақат Европада, балки бутун дунёда миллатлараро мулоқот тили сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлади. Муайян тил қачон пайдо бўлганини аниқ белгилаш ҳар доим қийин, аммо инглиз тилига келсак, ҳеч бўлмаганда бу ҳақида алоҳида ҳодиса сифатида гапириш мантиқий эканлигини айтишимиз мумкин. Бу давр ҳақида аниқ бир нарса дейишимиз қийин, лекин биз биламизки В – ВИ асрларда герман босқинчилари Европанинг шимолий – ғарбий соҳилидаги келиб қўним топган. Улар немис прото-тилида (кейинчалик пайдо бўлган голланд, немис ва скандивания тилларига ўхшаш) гаплашишди, лекин биз уларнинг нутқи қўшниларининг нутқидан қанчалик фарқ қилганини ҳеч қачон билмаймиз. Инглиз тилининг равнақ топиши шу тариқа илдиз ота бошлаган.

          Инглиз тили бугунги жамиятнинг тили. Уни билмай туриб яхши ишга жойлаша олиш, бирорта саёҳатга жўнаб кетиб, усиз бемалол мулоқотда бўлиш амри маҳол. Бу тил ҳар бир мамлакатда алоҳида эҳтиромга сазовор. Уни яхшилаб ўрганиб олиб сиз ўзингиз учун янги технологик оламни кашф этасиз ва шу оламда жуда кўп қизиқарли маълумотларга эга бўласиз. Шундай пайт ҳам бўлганки бу тилда гапириш тақиқланган. Бундай қонун 1969 йилда АҚШнинг Иллинойс штатида чиққан. Уларнинг расмий тили америка тили деб тан олинган. Биринчи қарашда уларнинг орасида ҳеч қандай фарқ ҳам йўқдай туюлади, аммо аслида эса инглиз тилининг 24 шеваси мавжуд. Бу турли асарларнинг муаллифлари бўлган ёзувчилар учун мислсиз қийинчиликлар туғдиради. Мана, масалан машҳур қаҳрамон Гарри Поттер тўғрисидаги китоб. Уни бутун Америка аҳолиси бемалол ўқий олиши учун инглиз тилидан Америкача инглиз тилига таржима қилишга тўғри келган. Инглиз тилини севувчиларнинг кўпчилиги бу тил соддалиги ва кундалик ҳаётийлиги туфайли жуда оммалашиб кетганлиги тўғрисидаги назарияни доим таъкидлайдилар. Бироқ бу назария рад қилинишига лойиқ. Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг – айнан шу тилда таҳминан 800 мингдан ортиқ сўз бор. Нафақат сўзлар, балки синоним қаторлари ҳам ўзининг талаффуз этилиши билан жуда бой. Масалан: “друнк” сўзининг таржимаси "маст" маъносини беради, бу оддий сўзнинг 2241 синоними мавжуд, бу жуда катта сон. Бу рекорд хатто Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилган. Бунақасини бошқа бирорта тилда ҳам топа олмаслигингиз аниқ.Инглиз тили биржойда туриб қолгани йўқ, у доимо янги сўзлар билан янгиланиб боряпти. Бу ҳам тилни яхшироқ ўрганиб олиш учун жуда зарур. Юқорида келтирилган фактларга асосланиб шундай хулоса чиқариш мумкинки, бу тил ҳали жуда узоқ йиллар (эҳтимол асрлар) давомида инсоният мулоқот учун фойдаланиб келаётган тилларнинг тождори бўлиб қолади. Уни ўрганиш тинмай ривожланишга тайёр барча талабалар, ўқувчилар ва оддий одамларнинг асосий мақсади бўлиб боради. Инсониятни юксак мақсадларига қанчалик осон ва тез етишиши унинг тил билиши ва сўз бойлигига боғлиқ.


ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факултетининг 1- курс талабаси Мухлиса  Нуралиева

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Одам.уз;
  2. Мй-кросс.ру
  3. кун.уз.
  4. Суммусжоурналс.уз

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси