Тил деганда биз аввало ўзлигимизни ёритиб берадиган муҳим омиллардан бири эканлигини тушунамиз. Тил нафақат ўзлигимизни ёритиб беради, балки у жамиятимиздаги катта ижтимоий ҳодиса ҳам ҳисобланади. Биз тилга бежизга "ижтимоий ҳодиса ҳисобланади" дея таъкидлаб ўтмадик. У инсонлар ўртасидаги алоқа воситаси бўлганлиги сабабли шундай таъриф берилди. Инсонлар бир-бирини тушуниши ва фикрларини баён қилиши учун ўзларига маълум бўлган ва омма тушуна оладиган тилдан фойдаланишади.
Биз биламизки, 1989-йил 21- октябрда "Ўзбек тилига давлат тили" мақоми берилди. Бу эса халқимиз эришган энг қувончли ҳодисалардан бири бўлди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан бирига айланди. Шу кундан бошлаб барча иш қоғозлари, давлат ҳужжатлари ва ўқув дарсликлари ўзбек тилида чоп этила бошлади. Шунингдек, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республикда яшовчи бошқа миллат ва элатларнинг ўз она тилларини қўллашдан иборат конституцион ҳуқуқларига монелик қилмаслигига ҳам урғу бериб ўтилди. "Ўзбек тилига давлат тили" мақоми тўғрисидаги қонун 24 та моддадан иборат. Масалан, 1- модда Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир дейилган. Ўзбекистон Республикаси ўзбек тилини бутун чоралар билан ривожлантиради ва унинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти-нинг барча соҳаларида амал қилишини таъминлайди. 2-модда. Ўзбек тили ўзбек халқининг маънавий мулкидир. Ўзбекистон Республикаси давлат тилинг равнақи, қўлланилиши ва муҳофазасини ҳар томонлама таъминлашга оид барча масалалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи доирасига киради. 4-модда Ўзбекистон Республикасида ишловчи давлат ҳокимяти ва бошқарув органлари раҳбарлари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун республика давлат тилини етарли даражада билишлари шарт ҳисобланади. Юқоридаги моддалардан кўришимиз мумкинки, гўзал ва бетакрор тилимиз борлиги ва уни асраб-авайлаб ундан тўғри фойдаланишимиз керак .
Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир. Миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, халқларнинг миллий байналмилал ўзлини англашнинг ўсиши миллий тилларнинг ҳар томонлама ривожлантиришни тақозо этади. Оиламиз ва унинг аъзолари биз учун қанчалар ардоқли ва қадрли, биз уларни ҳафа қилишдан, кўнглига озор беришдан қаттиқ чўчиймиз. Уларсиз осмонимизни қора булутлар қоплайди.Тилимиз ҳам бизнинг жону танимизнинг бир бўлаги. Бизга руҳ ато этиб турувчи ҳам бизнинг тилимиздир. Инсон танасини руҳсиз ҳолда тасаввур қилайлик. Кўз ўнгимизда қандай инсон гавдаланади? Жонсиз бир танадан ўзга ҳеч нарса. Эндиликда уни тупроқдан бошқа ҳеч кимга кераги йўқдир. Энди ҳаётимизни тилсиз тасаввур қилайлик. Ҳеч ким билан гаплашмасак, хоҳласакда гапиролмасак, кўз ўнгимизда инсонлар гаплашади-ю, бироқ биз уларни тушунолмасак қандай аҳволда тушамиз, шу онда нималарни ҳис қиламиз? Ҳали айтиб ўтганимиздек, руҳсиз танадан фарқимиз қолмайди. Чунки руҳимизнинг оби ҳаёти бу бизнинг тилимиздир. У инсоният тафаккуринг ўчмас маҳсули ва маънавиятнинг ўқ илдизидир. Агарда, бу неъмат инсониятга ато қилинмаганида, тараққиёт ҳам бу қадар юксак ва тўкис бўлмас эди. Айтишимиз мумкин, тараққиёт ва тил ўртасида қандай боғлиқлик бор деб, тараққиётнинг ривожланишида тилнинг аҳамияти беқиёсдир. У муросаларнинг қуроли ва битимларнинг калитидир.
Ҳар бир миллатнинг мулки, ҳаёти, ўтмиши, келажаги ва қалби унинг тилидир. Миллатларнинг қадрияти манавияти, ўзлиги унинг тилида мужассамлашган бўлади. Демак, тил миллатни миллат, халқни халқ қилиб турадиган бебаҳо нодир хазинадир. Бу хазинада эса ўша миллатга тегишли бўлган маънавиятни минг йиллар, асрлар давомида сайқалланиб, ривожлантирилиб, кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келинади.
Бизнинг ўзбек тилимиз ҳам тиллар ичида ўз ўрнига, мавқеига эга бўлган, энг бой ва жозибадор тиллардан биридир. Шу жумладан, ўзбек тили дунё тиллари ичида нуфузига кўра 41- ўринда туради. Фахрланиб, ғурур ила айтишимиз мумкинки, бу тилда дунё тамаддунига тамал тоши қўйган,инсони-ят сивилизатсиясига салмоқли ва улкан ҳисса қоʻшган аллома ва мутафаккирлар ижод қилган. Фақатгина ижод қилиб қолиш билан чекланиб қолмасдан, унин сайқаллаб, бойитиб авлодларга етказиб беришдан. Албатта,бу йўлда кўплаб қийинчиликларга рости келишган, бироқ тилнинг софлигини, яхлитлигини сақлаб қолиш учун жуда қаттиқ курашга, маьнавий жангга киришган ва жонларини фидо қилишган. Абдулла Авлонию Қодирий, Қошғарию, Наоийларни бунга яққол мисол қилишимиз мумкин. Уларнинг бу йўлда не-не ишларни қилишганидан маъриф аҳли хабардор, албатта.
Масалан, Навоий яшаган даврга назар солайлик. Бу даврда форс тилининг мавқеи жуда ошиб кетади. Ҳаттоки турк тилида ижод қилувчи баьзи бир ижодкорлар ҳам ўз тиллари қолиб форс тилида ижод қилишга ўтиб кетишади. Бу эса жуда ачинарли ҳолат эди. Ўзбек тили жар ёқасига келиб, қулаб, йўқ бўлиб кетиш арафасида эди. Шундай чигал вазиятда ўзбек тили ҳимояси учун Навоий ҳазратлари кураш олиб боради. Бу курашни биз "маьнавий кураш" ёки "ижод кураши" деб аташимиз мумкин эди. Агарда Навоий ҳазратлари форс тилида ижод қилгангларида борми, энг буюк форсий аллома ижодкорлари ҳам унинг олдига тушолмас эди. Бироқ у ўзбек тили равнақи учун курашди. Уни юксак поғонага олиб чиқди ва оммага танитди. Тилимиз ҳақида қанча фикр мулоҳаза юритиб уни ардоқласак шунча кам. Ҳуддики, оч қолган одамга қанча овқат берган билан барибир кам бўлгани кабидир. Тилимиз миллатимизнинг руҳи, тил бетакрор бўлса, миллат гуллаб яшнайди. Ҳар бир миллатнинг юраги - бу унинг тилидир. Чунки тараққиётнинг ривожланиши дегани тилсиз тараққиёт йўқ дегани. Ўз тилимизни ҳимоя қилиб уни жаҳонга танита олиш биз ёшларнинг қўлимизда эканлигини зинҳор унутмаслигимиз керак.
ОʻзДЖТУ Медиа ва коммуникация факултетининг
1- курс талабаси Мухлиса Нуралиева
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Тил.гов.уз
2.Сбтсуе.уз
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024