2023-йил 13-феврал куни Қумқўрғон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 1-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-январдаги ПҚ-20-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан "Шох ва шоир" номи остида маънавий-маърфий, маданий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Қумқғрғон туман бўлинмаси ходими М.Жайсунов, 1-сон умумтаълим мактаби Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси М.Холиёрова ҳамда умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари иштирок этишди.
Ушбу тадбирда ўқувчилари томонидан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаётига оид саҳна кўринишлари ҳамда ғазал, рубоийлар ижро этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024