Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги "Олтин чигит" қўшма корхонасининг иш фаолияти билан танишди.
1999-йилда қуриб ишга тушурилган, жаҳон андозалари талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган бир мавсумда 5 минг тонна туксиз уруғлик чигит ва 15 минг тонна уруғлик ғаллани қайта ишлайдиган ҳамда 15 минг тонна бошқа дуккакли дон уруғларини тайёрлаб берадиган 120 иш ўринли корхона 23 йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қўшма корхона Сурхондарё вилоятидаги балки бошқа вилоятдаги пахтачилик ва ғаллачилик кластерларини сифатли сертификатланган пахта ва ғалла уруғи билан та'минлаб келмоқда.
Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар
-юқори сифатли уруғлик чигит қайта ишлаш, тозалаш, саралаш , қоплаш ва сертификатлаб сотиш
-уруғлик чигитини механик ва химиявий делинтирлашдан иборат.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024