Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Лимончилик тармоғини ривожлантириш бўйича қурилган иссиқхоналар ҳолати ўрганилди.

Қумқўрғон тумани “Бўстонъ маҳалласи Қизилқоя массивида 33 гектар ер майдонида ташкил этилган лимончилик комплексларининг иш фаолиятини ўрганиш бўйича Республика Туронбанк АТБ бошқарув раиси Чори Мирзаев ҳамда туман ҳокими Анвар Нормаматов ташриф буюрди.

Ушбу ҳудудда 33 гектар ер майдони 33 та тадбиркорга 1 гектардан иссиқхона қуриш учун Турон банк АТБ Термиз филиали томонидан кредитлар ажратилган. Тадбиркорлар томонидан иссиқхоналар қуриб лимон кўчатлари экилган. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида лимонлар барги сарғайиб кўчатлар нобуд бўлмоқда.

Лимончилик уюшмаси раиси академик Н.Фахриддинов томонидан иссиқхонадаги лимон кўчатларининг нобуд бўлган шохчаларини кесиб хосил берадиган новдаларига шакил бериб тадбиркорларга кўникма ва тушунчалар бериб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси