Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими фуқаролар мурожаатини ўрганди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов Тўда ва Пастхам маҳалласига ташриф буюрди.

Туман ҳокими ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини таъминлаш, аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишига эришиш, муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш бўйича фуқароларга тушунтириш берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Қумқўрғон туманида ичимлик суви ва ички йўлларни таъмирлш бўйича маблағ ажратилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Туман ҳокими қарор ижросини амалга ошириш бўйича вақт талаб этилиши, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва ички йўлларни таъмирлаб беришлигини таъкидлаб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси