Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Оила тинч-юрт тинч

 Ҳар бир инсоннинг ҳаётида оила беқиёс аҳамиятга эга. Оилани асраб - авайлаш бу-ҳар бир инсоннинг асосий вазифаларидан биридир. Шунингдек, жамиятимизнинг негизи бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, давлат шунчалик юксак ва барқарор равнақ топади. Биз оилани бир даргоҳ деб атайлик. Инсон унда туғилади, униб-ўсади ва тарбия олиб вояга етади. Инсонлар болаликдан вояга етгунга қадар ота-онаси ёки уларни ўрнини боса оладиган шахслар қўлида тарбия кўради. Қачонки у камолотга етиб улғайса, унинг ўзи битта мустақил оилани бунёд этади. Ўзининг фикрлаши, шу ёшига қадар олган тарбияси ва кўрган билганлари туфайли ўзига ўрнак қилиб ололганлари асосида оиласини бошқаради. Шунингдек, ҳаётидаги баъзи бир нотекисликларга қарамай ўз оиласига вафодор қолмоғи лозим. Ҳозирги кунда жамиятимизда юз берётган баъзи бир ҳолатлар сабабли бизда бир нечта саволлар туғилиши мумкин. Аввало, оиланинг бунёд этилишида кимлар ва нималар рол ўйнайди, ташқи таъсирлар оқибатида нималар юзага келади? Оиланинг фаравонлиги ҳам бардавонлиги ҳам ундаги тартиб-интизомлар ва бошқарув методига боғлиқдир. Айтиб ўтишимиз жоизки,ҳурмат оилада катта аҳамиятга эга бўлган унсурлардан бири. Агарда, оила бошлиғини ҳурмати жойида бўлиб, ўз оила аъзоларига муносиб тарзда раҳбарлик қилиб,болалар тарбияси билан мунтазамва ўз вақтида шуғуллансагина, оилада тартиб-интизом, меҳнат ва ором, ўзаро ҳурмат ва одоб-ахлоқ бўлади. Жамиятимизда намунали ва бахтли оилалар талайгина. Намунали оила деганда нимани тушунишимиз мумкин? Намунали оила тушунчаси илгари сурилган жойда биз эр-у хотинни қарашлари бир бўлган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбия кўрётган ва пир-у фариштадек отахон ва онахонларни кўз олдимизга келтирамиз. Аслида, оиламизнинг иқболи бўлган бува-бувиларимизнинг борлиги ҳам биз учун бахтдир. Аммо, ҳаёт ҳар доим равон бўлмаганидек оила қўрғонинг бузулишига салбий таъсир кўрсатадиган ташқи ва ички омиллар ҳам йўқ эмас. Дейлик, ҳозирги вақтда ташқи омил деб ғарбона яшаш тарзининг о'злаштирилиши бўлса, ички омил деб ёшларнинг маънавий жиҳатдан етарли тайёргарликда бўлмаганлигини айтишимиз мумкин. Бу аснода оилаларда кўплаб тушунмовчиликлар юзага келяпти. Ҳали айтиб о'тганимиздек ғарбона яшаш тарзи-бу омил оқибатида баъзи ҳолларда қайси дин вакили эканлигимизни ҳам унитиб қўйяпмиз. Негаки, оила ўзбек миллати вакиллари учун бир илоҳий тумор. Биз инсонлар турли хил миллатнинг маданятини,юриш-туриши ва кийиниш методикасини ўзлаштиришимиз оқибатида оила туморининг порлоқ қуёшини сўндирмоқдамиз. Ўзимиз тўғри деб билган ғояларни амалга оширишимиз оқибатида, оила осмонида қора булутларнинг  пайдо бўлишига сабаб бўлмоқдамиз. Ҳаёт бўстони ҳақида етарлича билим ва заковатга эга бўлмай туриб ундан кошона қуришга уриняпмиз. Бунақанги ҳолатларга жиддий эътибор қаратмаётганлигимиз бизнинг энг катта ҳатойимиздир. Оила бу-охири йўқ гулзор. Гулзорни кўркам ва мафтункор ҳолатга келтириш боғбоннинг маҳоратига боғлиқ. Боғдаги гуллар эса оиладаги қонун-қоидалар ва тартиб-интизомлардир. Гулларга қанчалик меҳр ва эътибор берилса, улар шунчалик атрофга бутун ифорини таратиб униб-ўсади. Қанчалик кўп пайванд қилинса,мевали дарахт каби шунча мўл ҳосил беради.Биз эса меҳнатларимиз эвазига олган ҳосилимизни, фарзандларимиз олган тарбиясидан келиб чиқиб эришган ютуқлари деб қарашимиз мумкин. Гулларга нур таратувчи қуёш эса ўз болаларини бошини силагувчи она кабидир. Атроф-муҳит, ер-у само ҳаммаси бир мустаҳкам жамиятдир. Боғдаги салбий ва ижобий жараёнларнинг келиб чиқиши ҳам боғбон назоратига боғлиқдир. Мукаммаллик ва қатъийлик шиори бўлган боғбоннинг боғи ҳеч қачон қуриб қолмайди. Юқорида келтирилган таъриф ва ўхшатишлар ҳаётга муҳаббатга тўла кўзлар билан назар солишга туртки бўлади. Демоқчи бўлганимиз, оʻзлигимиз ва оʻзимиз учун қадрли боʻлган нарсаларни ҳар қанақанги қийин вазиятда ҳам йўқотмасликдир. Шарқнинг буюк алломалари ҳисобланган Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Алишер Навоий, Бобур ва Абдулла Авлоний каби коʻплаб олим ва ёзувчилар ҳам оила ҳақида ўзларининг дурдона фикрларини тарихда қолдириб кетганларки, улар ҳозирги замон фани учун ҳам катта ижтимоий ва мафкуравий аҳамиятга эгадир. Мутафаккирларнинг барчасини мукаммал ва ғоявий жиҳатдан бирлаштиришга асос бўлдики, улар шахс тарбияси ва камолотида оиланинг ва тарбиянинг ролини юқори қўйишган, айниқса бу борада шахснинг ақлий ва ахлоқий камолотида оиланинг ўрни, ота-она ва яқин кишиларнинг йўналтирувчи ва тарбияловчи вазифаларига алоҳида эътибор берганлар. Шунингдек, Кайковус Унсурулмаони-63 ёшида оғлига атаб "Қобуснома" ёзиб, унинг ўзининг бола тарбияси,оилавий ҳаёт,шахс камолоти масалаларини баён этди. Мутафаккирлар ҳам бизнинг келажагимизни ва оиламизни мустаҳкам қуришимиз учун керагидан ортиқ панд-у насиҳатлар ёзиб қолдирганлар. Юқорида келтириб ўтган баъзи жумлаларимиздан хулоса қилиб айтишимиз жоизки, оила мустаҳкам бўлиши учун, аввало,ёшлар оила қуришга ҳам руҳан ҳам ақлан тайёр бўлиши керак. Чунки бу оила бу-ўйин-кулги майдони эмас, балки умр чашмасидир. Чашма қачон қурийди? Қачонки ундаги сув бошқа ирмоқларга ҳам оқиб бошлаганда. Батамом қурийди, кунлар келиб ирмоқлар ҳам қурийди.Ана шундагина чашма ўз хатосини тушуниб етади-ю, аммо ҳаммаси учун нуқта қўйилган бўлади. Овқатни турини танлашдан олдин мазаси ҳақида маълумотга эга бўлингани каби,инсонлар ҳам ҳаётдаги ташламоқчи бўлган қадамини ўйлаб босмоғи керак.         Мен сўзларим сўнгида оилалар учун бир ҳикматни айтаманки, оила устунлик ҳамиша эркак киши қўлида бўлиши ва аёлларнинг ўрни эса оилани бирлаштириш ва хато камчиликларини бартараф этишдан иборатдир. Шу ҳолатда оила мустаҳкам бўлади. Бу борада америкалик олими Жеррий Фалвелл шундай деган: "Худо оилани инсонга максимал севги, қўллаб-қувватлаш ва ахлоқи билан таъминлаш учун яратди. "Ҳар бир ишнинг ҳайрлисини кўра билиш ва эзгуликлар ортида из қолдириш, айни ўзбек оилалари учун хос ҳислатлардан биридир.

ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факултетининг 2-курс талабаси Мухлиса Нуралиева

 

     Фойдаланилган адабиётлар

1.миникар.ру/уз/счасте/а ва уз.денеметр.cом/доcс/ сайтлари.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси