Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳоким агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган таълим муассасасига ташриф буюрди

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги туман ихтисослаштирилган мактабига ташриф буюрди.

Жорий ўқув йилида мактабнинг табиий ва аниқ фанлар йўналишига 5-10-синфлари учун ҳужжат топширган 2 мингга яқин ўқувчидан 480 нафари ўқишга қабул қилинди. Мактабга 40 нафар тажрибали ва малакали маҳаллий ўқитувчилар жалб қилинди. Ўқитувчиларнинг 16 нафари турли даражадаги халқаро сертификатга эга.

Туман ҳокими мактабда яратилган шароитлар билан танишди ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мактаб ўқувчилари замонавий билимларни ўзлаштириш билан бирга миллий ўзлигимизни чуқур англаши, тарих ва она тилини мукаммал билиши шартлиги таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси