Бугун Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов туман Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокими томонидан ўтказилган Журналист, Блогерлар, Матбуот котиблари ва Ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари билан учрашувида тумандаги кутубхоналарни китоблар жамланмаси билан таъминлаш топшириғи берилганди.
Топшириққа асосан туман ҳокими томонидан Ахборот-кутубхона марказига 1355 дона 432 номдаги бадиий адабиётлар топширилди.
Туман ҳокими замонавий технология ва воситалар жуда кенг тарқалган бугунги кунда ёшларни, болаларни китоб ўқишга қизиқтириш, уларни мутолаа жараёнига жалб қилишни таъкидлади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024