Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотида соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, тизимдаги муаммоларни баратараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, соҳани ривожлантириш, шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 7 та муҳим йўналиш белгилаб берган эди. Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан учрашув ўтказди.
Шунингдек учрашув давомида тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган аёлларни туман ҳокими 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклаб эсталик совғаларини топширди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024