Бугун Қумқўрғон тумани "То'марис" тантаналар саройида "Уч авлод" учҳрашуви бо'либ ўтди. Учрашувда Нурониялар жамғармаси Республика бошқарув раиси Ўзбекистон қахрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, Вилоят Нуроний жамгармаси раиси, сенатор Орзуқул Соатов ва уч авлод вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов сўзга чиқиб, нуроний отахон-онахонлар, ўрта авлод вакиллари ва ёш авлод вакилларини яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами билан табриклади.
Шунингдек Нурониялар жамғармаси Республика бошқарув раиси Содиқжон Турдиев ҳамда Вилоят Нуроний жамгармаси раиси Орзуқул Соатовлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар, тинч ва фаровон юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Учрашувда туман нуронийлар кенгаши, бувужонлар мактаби аъзолари, фаол нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ва ёш авлод вакиллари бир пиёла чой устида самимий суҳбатлашишди. Кекса авлод вакиллари томонидан юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг, босиб ўтилган машаққатли йўллар, халқимизнинг бирдамликдаги ҳарактлари, тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган кекса авлод вакилларининг ҳаётлари сўзлаб берилди.
Сан'аткорларнинг куй-қо'шиқлари барчага байрамона кайфият улашди. Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлигининг эсдалик совг'алари топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024