Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ ЎЗГАЧА ШУКУҲДА НИШОНЛАНДИ

Боҳор фаслида борлиқ гўзалликка бурканади. Ҳар бир нуқтада табиатнинг мўжизаларига гувоҳ бўламиз.  Шундай шукуҳли кунларда юртимизда Наврўз ўз  сепини оламга ёйди. 

Қумқўрғон туманида бу йилги Наврўз байрами ўзгача кўтаринки кайфият билан нишонланди. Туманимизнинг Наврўз истироҳат боғида умумхалқ байрам сайли ҳамда Алпомиш спорт ўйингоҳида консерт дастурлари бўлиб ўтди.

Баҳорий таомлар, кўкатларидан тайёрланган нозу неъматлар, сумалак сайли,  халқ ўйинлари, кураш мусобақалари, спортнинг турли йўналишларидаги беллашувлар, миллий  урф ва анъаналарини ўзида жам этган маросимлар  туман аҳлига манзур бўлди.  Дошқозонларда халққа ош тарқатилди. 

 

Республикамизнинг машҳур санъаткорлари Хамдам Собиров, Малика Эгамбердиява, Феруза Абдуллаева ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари халқ хизматида бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси