Бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг муҳум бўғини бўлган мактабгача таълимни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш, тарбияланувчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан кенг ко'ламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.
Қумқўрғон туманида фойдаланишга топширилган давлат хусусий шерикчилик асосида қурулган мактабгача та'лим ташкилоти ёш ўғил-қизларни билимли салоҳиятли қилиб тарбиялашда муҳум аҳамият касб этади.
"Жалоир" маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилган ушбу мактабгача та'лим ташкилотининг очилиш маросимида Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
Шунингдек Қумқўрғон туманидаги "Нурли диёр" маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий талаблар асосида янгидан қурилган биноси фойдаланишга топширилди.
Маҳалла биносининг очилиш маросимида туман ҳокими сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади ва мамлакатни эртанги кунидаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини юксалтиришга қаратилганлигини алоҳида та'кидлаб о'тди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024