Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
РАМАЗОН МУБОРАК

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида маҳаллаларда ижтимоий шароити оғир бўлган хонадонларда ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди.

Рамазон ойининг илк кунида Қумқўрғон тумани “Тўғон” маҳалласидаги оилаларнинг бирида ифторлик ташкил этилди. Унда туман ҳокими, бош имом хатиби ҳамда шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ нуронийлар иштирок этишди.

Ифторликда жонлиқ сўйилиб, имомлар томонидан қуръон тиловат қилинди. Бундай хайрли ва савобли ишлар туманимизда Рамазон ойи охирига қадар давом этади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси