Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига ўзгартириш ва қо'шимчалар киритиш бўйича халқ сайлови — референдум бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Қумқўрғон туманида хотин-қизлар фаоллари учун “Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий Қонуни лойиҳаси бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Жумаева, Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши котибият мудири Қ.Чоршанбиев ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Семинар давомида хотин-қизлар фаолларига Конститутсияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини янада ошириш ҳамда 30-апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишлари таъкидлаб ўтилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024