Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Маҳаллалар ички йўллари таъмирланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги "2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори ижроси доирасида Қумқўрғон туманинг Дўстлик маҳалласида ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан "Ибрат", "Қадир қиммат", "Халқ йўли 1", "Халқ йўли 2", ва "Арчазор" кўчаларида 1 км 780 метр масофасида асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай амалга оширилаётган ишлар халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга бевосита хизмат қилади.

Ўз навбатида кўп йиллар яроқсиз бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси