Республикамиз бўйлаб янги Конститутсия бўйича референдум олдидан «Конститутсия меники, сеники, бизники! Конститутсия ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирлари, ўтказилмоқда.
Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими биносида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибият мудири Қ.Чоршанбиев, туман депутати М.Номозов, туман Адлия бўлими бошлиғи Р.Султонов ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар янги конститусиямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бундан-да юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30-апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024