Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23-март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мавжуд ерлардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.
Қумқўрғон туманидаги мавжуд деҳқон фермерларнинг дала майдони четларидаги бўш ерлардан оқилона фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Фермер дала майдонларининг четларида бўш турган ерга узум кўчатлари, соя, нўхат, ошқовоқ каби дуккакли экинлар экилмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024