Президентимизнинг жорий йилда Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар вакилларини 2023-йил Муборак Рамазон ойи мавсумида бепул "Умра" зиёратига юбориш белгиланган. Шу муносабат билан муборак ой арафасида Қумқўрғон туманидаги бир гуруҳ фуқароларимизга Умра сафарига йўлланмалар топширилган эди.
“Умра” зиёратига бориб исломий амалларини бажариб юзларида улуғ зиёрат файзи урган, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турган ҳожилар туман ҳокимлиги, ҳожиларнинг яқинлари иштирокида ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024