Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида бир гуруҳ намунали пиллакор хотин қизлар билан учрашди. Пиллачилик соҳасида берилаётган имкониятлар ва юксалиб бораётган юртимизнинг аграр тизимига сезиларли даражада ўз ҳиссасини қўшаётгани ҳақида сўз юритди ва пиллакорлар ўз ишларидан мамнунлигини билдиришди, ҳамда уларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбари билан мавжуд далалар четларига тут ва ток кўчатлари, соя, ошқовоқ, мош, ловия ва сабзавот экинлари экиш, парранда ва асалари боқишни йўлга қўйиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024