Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғонда “Саломатлик сайли” ўтказилди

Республикамиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” ойлиги доирасидаги тадбир Сурхондарё вилояти бўйлаб ҳам давом этмоқда.

Бугун Қумқўрғонда тумани “Ёшлар” истироҳат боғида йигирмадан ортиқ мутахассислик бўйича республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали шифокорлари, шунингдек, вилоят тиббий муассасаларининг етук мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

Тадбир доирасида тумандаги мавжуд оилавий поликлиникаларда рўйхатда турган беморлар, ёши улуғ кексалар, ёш болали оналар, уларнинг фарзандлари, бир сўз билан айтганда, 1 минг 235 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган кўрикларга жалб қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси