Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
"Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг биноси фойдаланишга топширилди

Қумқўрғон туманидаги "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий талаблар асосида янгидан қурилган биноси фойдаланишга топширилди.

Маҳалла биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Анвар Нормаматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади ва мамлакатни эртанги кунидаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини юксалтиришга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маҳалла биносининг очилишига ташриф буюрган нуроний отахонлар ва маҳалла фаоллари юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг ривожини тилаб, дуога қўл очишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси