Қумқўрғон туман ҳокими томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни фуқаролар қабули ўтказилади. Бугун Қумқўрғон туманидаги Президент Халқ қабулхонасида туман ҳокими Анвар Нормаматов муаммосига ечим излаб келган аҳоли вакилларининг мурожаатларини тинглади.
Қабулда фуқаролар томонидан турли соҳалар ва йўналишларга оид мурожаатлар йўлланди.
Жумладан уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, йўл белгилари ўрнатиб бериш каби мурожаатлари тингланди ва тегишли мутасадди ташкилотларга муаммоларини о'рганиб ижобий ҳал этиш бо'йича топшириқлар берилди
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024